Бугун Қумқўрғон тумани “Янгиер” маҳалласида жойлашган 20-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокими ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Анвар Нормаматов 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда хатлов жараёнида қизил (профилактик назоратда олинган, проватсияда турган, ёд ғоялар таъсирига тушиб қолган, ногиронлиги бор, мунтазам дарсларни қолдирувчи, миграциядан қайтган) тоифадаги ёшлар билан суҳбат ўтказди.
Учрашувга келган ёшлар муаммолари юзасидан туман ҳокимига мурожаат йўллаб, ўз муаммоларига ечим топишди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024