Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Туман ҳокими фуқаролар мурожаатини ўрганди.

Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов ҳудудлардаги муаммоларнинг ечимини таʼминлаш, аниқланган муаммоларни имкон қадар жойида ҳал этилишига эришиш, муддат ва маблағ талаб этадиган масалалар бўйича тизимли ишларни амалга ошириш бўйича Тайфанг маҳалласи “Қора кулча” қишлоғига ташриф буюрди.

Ташриф давомида маҳалла фуқароларининг асосий муаммоларидан бўлган электр энергияси, ичимлик ва томорқа суви масаласи ўрганилди. Электр энергияси билан боғлиқ муаммоларини қисқа муддатда бартараф этиб, сифатли электр энергияси билан таъминлаш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқ берди.

Шунингдек маҳалла хонадонларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш дастур асосида амалга оширилиши тушунтирилди. Дастур амалга оширилиш вақтига қадар туман Сув таъминоти корхонасининг махсус техникалари ёрдамида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминланиши таъкидланди

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
30 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси