Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот-кутубхона марказида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Бугун Қумқўрғон тумани Ахборот-кутубхона марказида "Янги Ўзбекистонда Ахборот-кутубхона марказларининг ўрни, аҳамияти ва ислоҳотлари" мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Анвар Нормаматов, вилоят Ахборот-кутубхона маркази бошқарма бошлиғи Маъруф Абдушукуров ҳамда вилоятнинг барча туманларидаги Ахборот-кутубхона маркази раҳбарлари иштирок этишди.

Семинарда туман ҳокими сўзга чиқиб фуқароларнинг ахборотдан эркин фойдаланиш бўйича конституциявий ҳуқуқларини, шу жумладан миллий қадриятлар ва жаҳон маданияти, амалий ва фундаментал билимлардан баҳраманд бўлишини таъминлайдиган аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишнинг сифат жиҳатдан янги тизимини яратиш, кутубхоналарда сақланаётган миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳисобига ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш устувор вазифа эканлигини таъкидлаб ўтди.

Бу эса, ахборот-кутубхона фаолиятига, китобхонларга хизмат кўрсатиш, фондларни тўлдириш ва сақлаш, кутубхона жараёнларини автоматлаштириш, илмий-тадқиқот ва ташкилий-услубий фаолият, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва рағбатлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга жиддий таъсир кўрсатиш имконини беради.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
30 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси