Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Бугун Қумқўрғон тумани “Нурли диёр” маҳалласида туман ҳокими, Давлат хавсизлик хизмати Қумқўрғон тумани бўлими раҳбари, Ёшлар ишлари агентлиги ва ташкилот раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Учрашувда 30 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этиб, улар томонидан бир қатор муаммо ва таклифлар билдирилди. Жумладан иш билан таъминлаш, моддий ёрдам, тикув машинаси, субсидия, такрорий экин экиш учун ер майдони олиш каби мурожаатлар йўлланди.

Маҳалла ёшлари билан ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида бир қатор ёшларнинг муаммолари учрашув залининг ўзида ечим топди. Хусусан Мамараимов Шодиёр, Бердишукуров Суннат, Қўшбоқов Алишерга такрорий экин экиш учун ер майдони ҳамда Исмоилова Раъно ва Хуррамова Шахлога субсидия асосида тикув машинаси бериладиган бўлди.

 

Учрашув сўнгида туман ҳокими ёшларга мурожаат қилиб, бугун амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларининг барчаси ёшлар учунлигини, ёшлар ўз устида доимий ишлаб, ҳамиша юқори марраларни забт этишга интилишлари лозимлигини таъкидлади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
17 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси