Ўзбекистонда мустақиллик йилларида хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаётган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилиб, давлат хизматлари кўрсатишнинг тўғридан-тўғри мулоқотсиз замонавий интерактив шакллари жорий этилмоқда, давлат билан ишбилармонлар ўртасида тизимли мулоқот йўлга қўйилиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрта синфини шакллантириш, мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини оширишнинг энг муҳим омили сифатида кичик тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун ишончли ҳуқуқий кафолатлар яратилмоқда.
2017 йилнинг 19 июндаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5087-сон фармонига асосан аҳолини тадбиркорлик фаолиятига янада фаол жалб этиш ва хусусий бизнесини бошлашга, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг барча босқичларида юзага келаётган муаммоларни ортиқча сарсонгарчиликларсиз ва қоғозбозликсиз тезкор ҳал этишга хизмат қиладиган бозор инфратузилмасининг барқарор ишлаши ва янада ривожланишини мувофиқлаштирувчи амалий механизмнинг самарали тизими яратилди. Хусусан, вилоят марказлари, туманлар ва шаҳарларда шу жумладан Термиз туманида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси таркибида “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари” ташкил этилиши белгилаб берилди.
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишларидан бири статистика, молия, солиқ ва бошқа ҳисоботларни топширишда маслаҳатлар бериш қилиб белгиланган.
Республикамизда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш
тартиби, моҳияти ва унинг истиқболлари
Ўзбекистонда Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида қонун қабул қилинмаган. Шунинг учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон Фармонида алоҳида банд сифатида Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.
Ушбу долзарб масалаларни ҳал этиш ва халқаро талаблардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш консепсияси” тасдиқланган.
Аҳолини рўйхатга олиш якунларига қараб ўтмиш ва ҳозирги давр ҳақида фикр ва мулоҳазалар юритиш ҳамда келажакни прогноз қилиш мумкин бўлади.
Қатор ҳолатларда аҳолини рўйхатга олиш – аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумотлар олишнинг ягона манбаи бўлиб хизмат қилади. Бу мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги “фотосурати”ни олиш имконини берувчи умумдавлат миқёсидаги кенг кўламли тадбир бўлиб, аҳоли тўғрисидаги ишончли ахборот манбаи ҳисобланади.
Ўтмишга назар солсак аҳолини дастлабки рўйхатга олиш қадимги Гретсия, Вавилон, Месопотамия, Рим, Хитой, Япония ва Мисрда ўтказилган. Лекин, бу аҳоли рўйхатларининг мақсади аҳолидан солиқ йиғиш, яъни бож олиш ҳамда ҳарбий мақсад учун аҳоли сонини аниқлаш бўлган. Шунинг учун ҳам, бу аҳоли рўйхатларида асосан эркаклар рўйхатга олинган. Чунки, у пайтларда эркакларнинг иқтисодий ўрни юқори бўлган, солиқ тўлашда фақат эркаклар, яъни оила бошлиқлари қатнашган.
Аҳолини энг биринчи расмий рўйхатга олиш 1790 йилда АҚШда, кейинчалик 1800 йилда Шветсия ва Финляндияда, 1801 йилда – Англия, Дания, Норвегия ва Францияда ўтказилган. Аммо, бу аҳоли рўйхатлари жуда оддий шаклда ҳамда узоқ муддатга чўзилган. Масалан, биринчи АҚШда аҳолини рўйхатга олиш ишлари 18 ой давомида олиб борилган.
ХIХ асрга келиб, аҳолини рўйхатга олиш жуда кенгайди. Қатор Европа мамлакатларида статистика ташкилотлари тузилди. Аҳолини рўйхатга олиш илмий дастурлар асосида олиб борилиши йўлга қўйилди. Хусусан, 1870-1879 йилларда дунёнинг 48 та, 1890 йилларда эса 57 та давлатида аҳоли рўйхати ўтказилган. ХIХ аср охирида дунё аҳолисининг 21 фоизи рўйхатга олинган бўлса, ХХ аср бошида 54 фоиз аҳоли рўйхатдан ўтказилган.
Сурхондарё вилоят статистика бошқармаси
Қумқўрғон туман бўлими бошлиғи; Ш.Аллаяров
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024