Бугун Қумқўрғон туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Анвар Нормаматов ҳамда туман ИИБ бошлиғи Одил Жияновлар раҳбарлигида маҳаллалардаги профилактика инспекторлари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият юритаётган Ички ишлар органларининг ҳақиқий вакили саналган профилактика инспекторлари билан бўлган учрашувда ҳудудлардаги сиёсий, ижтимоий вазият муҳокама қилинди. Жумладан, маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.
Маҳалладаги нотинч оилалар турмуш тарзини ва фуқароларнинг муаммоларини ўрганиб, босқичма-босқич ҳал қилиш масаласи муҳокама қилинди. Шунингдек, маҳаллалардаги намунали оилаларни эътироф этиш ҳамда уларнинг ҳаётий тажрибасини ўрнак сифатида тарғиб қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024