Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-октабрдаги "2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ 408-сонли қарори ижроси доирасида Қумқўрғон туманининг "Жийдали" маҳалласида ҳам ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан "Обод маҳалла", "Меҳрабод", "Аҳмад яссавий", "Навбаҳор" ва "Мирзо Улуғбек" кўчаларида 3 км 500 метр масофасида асфалтлаш ишлари олиб борилмоқда.
Мана шундай амалга оширилаётган ишлар халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга бевосита хизмат қилади.
Ўз навбатида кўп йиллар яроқсиз бўлиб, аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган ушбу муаммолар бугунги кунда ўз ечимини топаётганидан аҳоли жуда ҳам мамнун бўлмоқда.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024