Бугун Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов тумандаги “Элобод” маҳалласида ишга тушурилган сув иншооти билан яқиндан танишди.
Мазкур сув иншооти соатига 16 куб метр сув узатиш имкониятига эга. Ушбу сув иншооти 185 метр ер остидан махсус насос орқали сувни тортиб ер сатхидан 20 метр баландликда жойлашган 70 дан ортиқ аҳоли хонадонларини ичимлик ва томорқа суви билан узликсиз таъминлаш имкониятига эга.
Шу ўринда ушбу маҳалла фуқароларининг азалий муаммоларидан бири бўлган ичимлик ва томорқа суви муаммолари бартараф этилиб, аҳоли хонадонлари тоза ичимлик суви билан таъминланди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024