Бугунги кунда инсонларнинг дарду ташвишларига шерик бўлиб, уларнинг муаммоларига ечим топиш, Инсон қадри учун тамойилига амал қилиш асосий вазифаларидан бири саналади.
Бугун Қумқўрғон тумани 4-сектор ҳудуди “Боғаро” маҳалласида жойлашган Маданият уйида туман ҳокими Анвар Нормаматов муаммоларига ечим излаб келган фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.
Қабулда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда 100 дан ортиқ аҳоли вакиллари иштирок этди.
Фуқаролар томонидан қилинган мурожаатларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинди. Муддат талаб этиладиган мурожаатлар туман ҳокими томонидан тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига ижобий ҳал қилиш бо'йича топшириқ берилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024