Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Бугун Қумқўрғон тумани 1-сектор ҳудуди “Янгиер” маҳалласида жойлашган 20-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида  навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Унда туман ҳокими Анвар Нормаматов ва муаммоларига ечим излаб келган 20 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.

Учрашувда ёшлар томонидан бир қатор муаммолар айтиб ўтилди. Хусусан иш билан таъминлаш, моддий ёрдам, тикув машинаси, субсидия каби мурожаатлари йўлланди.

Мазкур учрашувда муаммоларига ечим излаб келган бир қатор ёшларнинг мурожаатлари шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Жумладан Тошболтаев Жалолиддинга бир ойилк ҳарбий хизматга бориш учун бадал тўлови ҳамда Ёдгоров Тоҳир ва Қурбонов Исломнинг ўқиш учун контракт пуллари тўлаб бериладиган бўлди.

Ёшлар томонидан қилинган мурожаат ва таклифлар туман ҳокими томонидан назоратга олиниб, ижроси бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
40 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси