Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
САЙЁР ҚАБУЛ: ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИГА ЕЧИМ БЎЛДИ

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш боʻйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Қумқўрғон тумани “Юксалиш” маҳалласида туман ҳокими Анавар Нормаматов муаммоларига ечим излаб келган фуқароларнинг мурожаатларини тинглади. Қабулда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда “Юксалиш” маҳалла фуқаролари иштирок этди.

Фуқаролар томонидан қилинган мурожаатларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинди. Муддат талаб этиладиган мурожаатлар туман ҳокими томонидан тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига ижобий ҳал қилиш бўйича топшириқ берилди.

Сайёр қабулдан сўнг туман ҳокими мурожаат йўллаган фуқароларнинг муаммоларини жойига бориб ўрганди ва тегишли чоралар кўрилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси