Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Ёшларга оид давлат сиёсатини юритишда муҳим фазифалар юзасидан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 11-апрел куни Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини юритилиши бўйича кенгайтирилган видеоселекторида ёшларнинг муаммоси ҳар бир раҳбарнинг олдида турган биринчи масала эканлиги айтиб ўтилди.

Шу сабабли Республика Вазирлик идоралар, вилоят ва туман сектор раҳбарлари ҳамда тегишли масъулларга қизил тоифага тушган ёшларни бириктириб, уйма-уй юрган ҳолда муаммоларини о'рганиш ва бартараф этиш бўйича вазифалар белгилаб берилган.

Қумқўрғон туманида жойлашган Маданият уйида сектор раҳбарлари, маҳалладаги ёшлар етакчилари ҳамда қизил тоифадаги ёшларга бириктирилган мас'уллар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ҳар бир қизил тоифадаги ёшларга бириктирилган масъуллар томонидан берилган топшириқлар ижросини қай ҳолатда амалга оширилганлиги, Ёшлар етакчилари томонидан қизил тоифага тушиб қолган ёшлар билан ишлаш, уларни қизил тоифадан чиқариш ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бо'йича амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси