Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Маҳалла қиёфаси ўзгармоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-октабрдаги "2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ 408-сонли қарори ижроси доирасида Қумқўрғон туманининг "Янги шаҳар" маҳалласида ҳам ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан "Ўзбекистон 1-кўча", " Ўзбекистон 2-кўча " ва "Ибн Сино" кўчаларида 1 км 100 метр масофасида асфалтлаш ишлари олиб борилмоқда.

Мана шундай амалга оширилаётган ишлар халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга бевосита хизмат қилади.

Ўз навбатида кўп йиллар яроқсиз бўлиб, аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган ушбу муаммолар бугунги кунда ўз ечимини топаётганидан аҳоли жуда ҳам мамнун бўлмоқда.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси