Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Обод ва хавфсиз маҳалла тамойили бўйича семинар ўтказилди

Бугун Қумқўрғон тумани Маданият уйида Ўзбекистон Республикаси Президент Администратсиясининг 2023-йил 18-апрел кунги 02-600-сонли топшириғига кўра, Сурхондарё вилоятининг барча и (маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва ҳотин-қизлар фаоли) маҳаллада хавфсиз муҳитни яратиш мақсадида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили  асосида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Анвар Нормаматов, ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бош инспектор-методисти Анвар Раупов, ИИБ Академияси катта ўқитувчиси Ҳамробек Ахмедов, Камбагалликни кискартириш ва бандлик вазирлиги бош мутахассиси Шерзод Максудов ҳамда маҳаллалардаги бешлик иштирок этди.

Семинарда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ишлашни ташкил қилиш ва амалга ошириш мақсадида, маҳалла раиси, профилактика инспектори, хоким ёрдамчиси, хотин-хизлар фаоли, ёшлар етакчиси томонидан узвий ҳамкорлик ишлаш зарурлигини, унда ижтимоий профилактика объекти бўлган шахслар яъни ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли юқори бўлган ёки ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахслар билан профилактик ишларни олиб бориши лозимлиги, улар билан манзилли ишлашни ташкил этиш мақсадида ҳар бир шахс бўйича асослантирилган хулосаларни тегишли тартибда “хулосаларни кайд этиш журнали”га рўйхатга олиб,  уч кунлик муддат ичида тегишлилиги бўйича якка тартибдаги профилактик чора-тадбирларни манзилли амалга ошириш (кўмаклашиш) учун маҳалла раиси, хоким ёрдамчиси, хотин-кизлар фаоли ва ёшлар етакчиларига тақдим этиб боришликлари бўйича тушунчалар берилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
21 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси