Бугун Қумқўрғон тумани “Янгиер” маҳалласида жойлашган 20-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокими Анвар Нормаматов, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла аҳолиси ва ёшлар иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан асосан ичимлик суви, тиббиёт, тадбиркорлик, бандлик, такрорий экин учун ер, моддий ёрдам ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
Туман раҳбари томонидан мурожаатларининг ижобий ҳал этилиши бўйича тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024