Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Қумқўрғон туманида "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари ўтказилди

Юртимизда ҳар йили 25-май санасида умумтаълим мактабларида "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари бўлиб ўтади. 

Бугун ушбу муносабат билан Қумқўрғон туман 33-сонли умумтаълим мактабида ҳам байрам тантаналари бўлиб ўтди. Унда ўқувчилар, педагоглар, ота-оналар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир аввалида туман ҳокими Анвар Нормаматов сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз мактабларининг  битирувчи ёшларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг, ўқув йили сарҳисоб қилинди, билимлар беллашуви, спорт мусобақалари, турли танловларда ва мактаб ҳаётида фаол иштирок этган иқтидорли ўқувчилар ҳамда фидойи ўқитувчилар тақдирландилар.

Маълумот ўрнида, Қумқўрғон туманида 2022-2023-ўқув йилида 11-синфни 3255 нафар ўқувчилар битириб, янги ҳаётга қадам ташлайдилар.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси