Хусусий мулкни ишончли ҳимоя қилиш, рақамли иқтисодиётда унинг улуши ва аҳамиятини ошириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва диверсификациялаш, махаллийлаштириш борасида ишлар изчиллик билан давом эттирилиб, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп янги турдаги маҳсулотлар ўзлаштирилиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини тобора юксалишида муҳим ўрин тутаяпти.
Ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришни янада кучайтириш асосида янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, аҳолининг турмуш фаровонлигини яхшилаш муҳим аҳамият касб этади. Амалга оширилган чора-тадбирлар туманимизда аҳолининг тадбиркорликга бўлган иштиёқини кучайтирди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг лицензия ва рухсат бериш тартиб-тамоилларини қисқартириш ҳамда соддалаштириш, ҳисобот тизимини ва ҳисоботларни тақдим этиш тартибини тубдан такомиллаштириш ҳисобига ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун максимал даражада қулай шарт-шароитларни яратиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида тўсиқ бўлиши мумкин бўлган бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида қабул қилинган Фармон ҳамда қарорлари тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ҳар томонлама ҳимоя қилади ва мамлакатимиз тараққиётига муҳим ҳисса қўшади.
Қумқўрғон туман статистика бўлими
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024