Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг тегишли буйруғи билан вилоятнинг барча ҳудудларида маҳаллий ҳокимликлар томонидан Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда ҳудудий ФВДқТ хизматлари ҳамкорлигида ўтказилаётган ички йўлларни тошлаш ва таъмирлашга қаратилган махсус-тактик ўқув машқлари давом этмоқда.
Ҳудудлардаги оғир тоифадаги маҳаллаларнинг тупроқ йўлларини тошлаш, таъмирлаш, ҳудудларни ободонлаштириш тадбирларига ФВДқТ хизматларининг барча қуйи тизимлари жалб қилинган.
Қумқўрғон туман ҳокимлиги ва ФВДқТ хизматларининг барча қуйи тизимлари жалб қилган ҳолда туманда махсус ўқув тактик машғулоти бўлиб ўтди.
Махсус-тактик ўқув машғулоти давомида туманнинг “Тайфанг” маҳалласидаги ички кўчаларнинг 3 км 950 метрдан ортиқ қисмида тошлаш ишлари амалга оширилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024