Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Қумқўрғон туманида Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича тадбир бўлиб ўтди

Ватанга меҳр-муҳаббат, садоқат, юрт тинчлигини сақлаш ҳар доимги муқаддас вазифамиз. Бу улуғвор вазифани бажаришда тўпланган бой тажрибалар, уларни ёш авлодга ўргатишдаги эзгу ишларимиз бизга куч-қувват, ғайрат-шижоат бағишлайди.

Қумқўрғон тумани “Алпомиш” спорт ўйингоҳида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва давлат хизмати учун кадрлар заҳирасини тайёрлашга бағишланган тадбир ўтказилди.

Унда тумандаги қизил тоифага киритилган ёшлар, мактаб ўқувчилари ва ҳарбийлар иштирок этди. Тадбир давомида Жанубий оператив қўмондонлигининг ҳарбий оркестр жамоаси, Какайти қўрғонидаги 54831 ҳарбий қисмининг қўл жанги бўйича қатнашувчи гуруҳи, Ҳайробот қўрғонидаги 36691 ҳарбий қисмининг байроқдор ва фахрий қоровул гуруҳи ва миллий гвардия иштирокида ёшларга қурол-аслаҳа, техникалар ҳамда жанговор сахна кўринишлари номойиш этилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси