Қумқўрғон тумани “Янгиер” маҳалласида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Анвар Нормаматов, сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Какайди қўрғонидаги 9222-ҳарбий қисми, туман мудофа бўлими, сариқ ва қизил тоифадаги ҳамда битирувчи ёшлар иштирок этди.
Ёшлар фестивалида туман ҳокими сўзга чиқиб юртбошимиз томонидан ёшларга кенг имкониятлар яратиб берилаётгани эътироф этди ва фан олимпиядасида фахрли ўринларни эгалаган, муддатидан илгари ўқишга кирган ўқувчи ёшларга фахрий ёрлиқ ҳамда эсталик совғаларини топширди.
Тадбир давомида туман маданият бўлими томонидан турли хилдаги чиқишлар, куй қўшиқлар куйланди ва ёшларга кўтаринки кайфият улашилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024