Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Ёшларга эътибор—келажакка эътибор

Қумқўрғон тумани Алпомиш спорт ўйингоҳида бўлиб ўтган Давлат хавсизлик хизмати раиси кубоги ўз якунига етди.

Спортнинг фудбол, мини фудбол ва қизлар ўртасида мини фудбол мусобақасида туман босқичига чиққан маҳалла ёшлари ўзора куч синашди.

Дастлаб қизлар ўртасида мини фудбол мусобақасининг финал босқичи учун “Тўғон” ва “Боботоғ” маҳаллалари куч синашишди. Учрашувда “Тўғон” маҳалласи жамоасининг қўли баланд келди.

Мини фудбол мусобақаси финали учун “Янгиер” ва “Ғалаба” маҳалла ёшлари ҳам ўзаро куч синашишди. Ушбу бахсда “Ғалаба” маҳалла ёшлари ғолиб бўлишди.

Мусобақанинг сўнги учрашувида “Шерози” ва “Ўзбекистон беш” йиллиги маҳалла жамоалари тўқнаш келишди. Шиддатли ўтган учрашувда “Шерози” маҳалла жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Мусобақа якунида пойтахтдан ташриф буюрган эстрадамизнинг ёрқин юлдузларидан Гулинур ва Дилафрўз Хайитметова иштирокида ёшлар учун консерт дастурлари ташкил этилди. Меҳмон санъаткорлар ўзларининг куй қўшиқлари билан туманимиз ёшларига кайфият бахшида этди.

Тадбир сўнгида Мусобақанинг финал босқичида ғолибликни қўлга киритган жамоа ёшларига туман ҳокими ва Давлат хавсизлик хизмати Қумқўрғон тумани бўлими раҳбари томонидан қимматбаҳо эсталик совғалари топширилди.

Биринчи ўринни эгаллаган жамоа иштирокчиларининг ҳар бирига олтин медал, спорт формалари ва телевизор совғалари топширилди.

Иккинчи ва учунчи ўринни эгаллаган жамоа иштирокчилари кумуш ва бронза медаллари, спорт формалари ҳамда телефон аппаратлари билан тақдирланди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси