Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Қумқўрғонда ногиронлиги бўлган фуқароларга хомийлик асосида уй жой қуриб берилмоқда

Кучли ижтимоий ҳимоя, кам таъминланган оилалар ва жисмоний имкониятлари чекланган инсонларни ҳартомонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йилида бу эзгу ишлар кўлами тобора кенгайтирилмоқда.

Шунингдек Қумқўрғон туманида ҳам имконияти чекланган фуқароларга уй-жой қуриш ва таъмирлаш бўйича эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан “Улуғбек” маҳалласида яшовчи қизил тоифадаги икки нафар ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уй-жойга мухтожлиги сабабли туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи хомийлиги асосида уй-жой қуриб берилмоқда.

Халқимиз азалдан ўз саховати, меҳр муруввати билан донг қозониб келган. Албатта, бундай хайрли ишларга раҳбарларнинг ўзлари бош-қош бўлиб турганлиги жуда катта аҳамиятга эга

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
11 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси