Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Қумқўрғон туманида Ғалла-2023 мавсуми давом этмоқда

Ҳозирги вақтда Қумқўрғон туманида ғалла йиғим-терим ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. 8 минг 539 гектар майдонда тайёр бўлган ғалла ҳосили 21 та комбайн ва 100 дан ортиқ буғдой ташувчи техникалар ёрдамида йиғиштириб олинмоқда.

Бугун Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов Нурмамат Мирзаев ҳудудидаги “Рахмонали Шарифжон” фермер хўжалигида бўлиб, ғалла йиғим-терим ишларини назорат қилди. Шунингдек ғалла йиғим-терим ишларига масъулият билан ёндашиб, ҳосилни нес-нобуд қилмасдан уюшқоқлик билан йиғиштириб  олиш борасида ғаллакорларга ўз тавсияларини берди.

Ма'лумот учун: Қумқўрғон туманида ғалла мавсуми давомида 21986 тонна давлатга ғалла топшириш режалаштирилган.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
55 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси