Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Болалар учун алимент: уларнинг ҳуқуқларини қандай таъминлаш керак?

Бизга маълумки, О'збекистон Республикаси Оила кодексининг 96, 100-моддаларида, ота-онанинг вояга етмаган болаларига, шунимнгдек, вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига та'минот бериши шартлиги аниқ белгилаб қо'йилган. Вояга етмаган болаларига алимент то'лаш ва уларга та'минот беришда ота-онанинг мажбуриятлари тенгдир ҳисобланади. Вояга етмаган болаларга алимент то'лаш ҳақида ота-она о'ртасида келишув тузилади, бундай келишув бо'лмаганда ёки алимент ихтиёрий равишда то'ланмаганда ва ота-онадан бирортаси ҳам алимент ундириш то'г'рисида судга да'во ёхуд ариза билан мурожаат қилмаган ҳолларда, васийлик ва ҳомийлик органлари вояга этмаган боланинг та'миноти учун ота ёки онадан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундириш то'г'рисида да'во қо'зг'атишга ҳақлидир. Бундан ташқари алимент то'лаш то'г'рисида келишувга эришилмаган тақдирда манфаатдор шахс алимент миқдорининг пул билан то'ланадиган қат'ий суммада белгиланиши ва алиментни бир ё'ла то'лаш то'г'рисида ёки алимент эвазига муайян мол-мулкни бериш ёхуд алиментни бошқа усулда то'лаш то'г'рисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб, фарзанд 18 ёшга етгунга қадар айрим ҳоларда вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларга ҳам ундирилиши мумкин. Алимент қарзи алимент то'лаши шарт бо'лган шахснинг иш ҳақи,пенсия, стипендия ва (ёки) бошқа даромадидан ундирилади. Иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромад етарли бо'лмаганда, алимент то'лаши шарт бо'лган шахснинг банклар ва бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида турган пул маблаг'идан, тижорат ва тижоратчи бо'лмаган ташкилотларга шартнома асосида о'тказилган пул маблаг'идан ундирилади, мулк ҳуқуқининг о'тишига олиб келувчи шартномалар бундан мустасно ҳисобланади. Бу маблаг' етарли бо'лмаганда ундириш алимент то'лаши шарт бо'лган шахснинг қонун бо'йича ундириш қаратилиши мумкин бо'лган ҳар қандай мол-мулкига қаратилади.
Амалдаги Оила Кодексининг 99-моддасига асосан, алимент суд томонидан белгиланганда ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг:     

а)икки нафар бола учун – учдан бир қисми;
            б)уч ва ундан ортиқ нафар бола учун – ярмиси миқдорида ундирилади.
        Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан кам бо'лмаслиги керак. Вояга етмаган болалар та'миноти учун алиментлар бола вояга етгунига қадар бо'лган давр учун, шу жумладан ко'чмас ёки ко'чар мулк ёхуд бошқа қимматли ашёни бериш ё'ли билан олдиндан то'ланиши мумкин. Алиментнинг ихтиёрий равишда то'лаб турилиши алимент ундирувчини алимент ундириш ҳақидаги да'во ёки ариза билан хоҳлаган вақтда судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди. Алимент олиш ҳуқуқига эга бо'лган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан со'нг қанча муддат о'тганидан қат'и назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш то'г'рисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади. Агар та'минот учун маблаг' олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар ко'рилганлиги, аммо алимент то'лаши шарт бо'лган шахснинг уни то'лашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, о'тган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин. Шунингдек, суднинг ҳал қилув қарорига ко'ра алимент то'лаши шарт бо'лган шахснинг айби билан қарз вужудга келган бо'лса, айбдор шахс кечиктирилган ҳар бир кун учун то'ланмай қолган алимент суммасининг о'ндан бир фоизи миқдорида алимент олувчига неустойка то'лайди. Бундан ташқари Алимент то'лаши шарт бо'лган шахснинг иш жойидаги иш берувчи ёки пенсия, нафақа, стипендия олаётган жойидаги ташкилот ма'мурияти алимент то'лаш то'г'рисидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишувга ёки ижро варақасига асосан алимент то'лаши шарт бо'лган шахснинг иш ҳақидан ва (ёки) бошқа даромадидан ҳар ойда алимент ушлаб қолиб, алимент то'лаши шарт бо'лган шахсга иш ҳақи то'ланган ва (ёки) бошқа даромадлар олинган кундан бошлаб, 3 кундан кечиктирмай алимент олувчи шахсга алимент то'лаши ёки алимент то'лаши шарт бо'лган шахснинг ҳисобидан унга о'тказиши шарт ҳисобланади. Алиментларни олдиндан то'лаш ойлик иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадга нисбатан улушлар ҳисобида белгиланган бо'лса, олдиндан то'ланган алиментлар учун кейинги даврларда алимент то'ловчининг ойлик иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромади ко'пайиши натижасида вужудга келадиган қо'шимча алимент то'ловларини то'лашдан озод қилмайди. Алимент миқдори суд тартибида белгиланганидан кейин тарафлардан бирининг моддий ёки оилавий аҳволи о'згарса, суд улардан ҳар бирининг талабига ко'ра алиментнинг белгиланган миқдорини о'згартиришга ёки алимент то'лаши шарт бо'лган шахсни алимент то'лашдан озод қилишга ҳақли. Шунингдек, алимент миқдорини о'згартиришда ёки уни то'лашдан озод қилишда суд тарафларнинг э'тиборга лойиқ бошқа манфаатларини ҳисобга олишга мумкин. Тарафлар о'ртасидаги келишувга мувофиқ алимент қарзини то'лашдан озод қилиш ёки уни камайтиришга тарафларнинг о'заро розилиги бо'лгандагина ё'л қо'йилади, вояга етмаган болаларга алимент то'ланадиган ҳоллар бундан мустасно. Агар суд алимент то'лаши шарт бо'лган шахс касаллиги ёки бошқа узрли сабабларга ко'ра алимент то'ламаганлигини аниқласа ҳамда унинг моддий ва оилавий аҳволи йиг'илган алимент қарзни то'лашга имкон бермайди деб топса, алимент то'ловчининг да'восига биноан уни алимент қарзларини то'лашдан то'ла ёки қисман озод этишга ҳақлидир. Алимент то'лаши шарт бо'лган шахс доимий яшаш учун ёки уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганида қонунга мувофиқ о'зи та'минот бериши лозим бо'лган алимент олувчилар билан алимент то'лаш то'г'рисида келишув тузиши шарт ҳисобланади. Алимент то'лаш то'г'рисидаги келишувда белгиланган алимент мажбуриятлари тарафлардан бирининг о'лими, мазкур келишув муддатининг о'тиши ёки унда назарда тутилган бошқа асосларга ко'ра тугатилади.

Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Холмуминов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
27 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси