Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Бугун Қумқўрғон тумани 1-сектор ҳудуди “Гулистон” маҳалласида навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Унда туман ҳокими Анвар Нормаматов ва муаммоларига ечим излаб келган 30 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.

Учрашувда ёшлар томонидан бир қатор муаммолар айтиб ўтилди. Хусусан иш билан таъминлаш, такрорий экин экиш учун ер майдони олиш, тикув машинаси, субсидия, имтиёзли кредит олиш каби мурожаатлари йўлланди.

Мазкур учрашувда муаммоларига ечим излаб келган бир қатор ёшларнинг мурожаатлари шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Ҳусусан такрорий экин учун ер со'раб мурожаат қилган ёшларга туман ҳокими томонидан ер ажратиб берилди.

Муддат талаб қиладиган мурожаатлар туман ҳокими томонидан назоратга олиниб, ижроси бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
17 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси