Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда тарғибот тадбирлари алоҳида ўрин тутади

Бугун мамлакатимизда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш энг долзарб вазифалардан бирига айланган. Чунки, содир бўлаётган йўл-транспорт  ҳодисалари натижасида инсонлар ҳаётдан бевақт кўз юммоқдалар, уларнинг орасида ёш болаларнинг борлиги эса яна-да аянчли ҳолдир.

Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда тарғибот ва ташвиқот тадбирлари ҳам алоҳида ўрин тутади. Шу боис Қумқўрғон туманида ҳам  йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш  бўйича семинар ўтказилди.

Унда Республика йўл ҳаракати хавсизлиги хизмати бўлим бошлиғи маёр Хотамжон Содиқов, вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати жамоат хавсизлик хизмати бошқарма бошлиғи ўринбосари маёр Ғайрат Турдиев, туман ҳокимининг ўринбосари Жовли Шапулатов ҳамда маҳалла раислари ва ҳайдовчилар иштирок этди.

Семинарда аҳоли орасида йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳолатларни олдини олиш, болалар иштирокида рўй бериши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларни камайтириш, йўловчилик ва ҳайдовчилик маданияти бўйича тушунчалар берилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси