Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов томонидан берилган топшириққа асосан Қумқўрғон туманининг 1-сектор ҳудудига қарашли “Янги авлод” маҳалласини намунали ҳудудга айлантириш бўйича семинар ўтказилди.
Унда туман ҳокими Анвар Нормаматов, сектор раҳбарлари ҳамда масъуллар иштирокида “Янги авлод” маҳалласида комплекс ўрганиш ишлари олиб борилди. Маҳалладаги ҳар бир кўчага туман солиқ инспексияси, иқтисодий ташкилотлар ва бошқа мутасадди идоралардан масъул вакиллар бириктирилди.
Шунингдек, туман ҳокими томонидан буджет тушумларини тушириш, кунлик тизимли ишларни ташкил қилиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025