Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати

Мактабда олган билимларимиз, таълим-тарбиямиз бутун ҳаёт йўлимизни ёритишга хизмат қилади. Шу боис ҳам таълим тизими доимо алоҳида эътиборда бўлиб келади.

Бугунги кунда мамлакатимизда таълим тизимини замон талаблари асосида модернизатсия қилиш, мактаб ўқувчиларининг билими ва кўникмаларини шакллантириш, дарсликлар, ўқув методик қўлланмаларни замон талаблари асосида такомиллаштиришга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу боис Қумқўрғон туманидаги умумтаълим мактабларида 2023-2024-ўқув йили учун тайёргарлик жараёнлари қай ҳолатда олиб борилаётганлигини билиш мақсадида 2-сонли умумтаълим мактабида семинар бўлиб ўтди.

Унда тумандаги барча умумтаълим мактаб директорлари ҳамда мактбгача ва мактаб таъилм бўлими бошлиғи иштирок этди.

Семинардан кўзланган асосий мақасад тумандаги барча умумтаълим мактабларини янги ўқув йилига тайёр ҳолатга келтириш.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси