Учрашув аввалида, юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар ва ундан фойдаланиб, муваффақиятга эришаётган ёшлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, ёшларнинг таклифлари ва мурожаатлари ҳоким томонидан қабул қилинди. 2022-2023-ўқув йили якунида тумандаги 82 та умумтаълим мактабида таҳсил олган 3255 нафар ўқувчи 11-синфни тамомлади.
Учрашув давомида умумтаълим мактабларини аъло баҳолар ва намунали хулқ билан тамомлаб, юқори натижаларга эришган ўқувчиларга 35 та олтин, 3 та кумуш медал топширилди.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, 22 нафар битирувчи ёшлар университетга кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025