Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов томонидан берилган топшириққа асосан Қумқўрғон туманининг 1-сектор ҳудудига қарашли “Янги авлод” маҳалласини намунали ҳудудга айлантириш бўйича семинар ўтказилди.
Туман ҳокими Анвар Нормаматов томонидан “Янги авлод” маҳалласида кунлик тизимли ишларни ташкил қилиш, маҳалладаги ҳар бир кўчага ишчи гуруҳ аъзоларидан бириктириб буджет тушумларини тушириш, аҳолини яшаш шароитини яқиндан ўрганиш, мавжуд муаммоларини бартараф этиш ва маҳаллани ободонлаштириш бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025