Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ДАВЛАТ ТИББИЙ СУҒУРТАСИ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Вилоят ҳокимлиги ҳамда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан ҳамкорликда тасдиқланган “Медиа режа”си асосида туман маданият уйида маҳалла фуқаролар йиғини раислари, туман тиббиёт бирлашмаси тассарруфидаги марказий шифохона, бирламчи тиббий санитария ёрдам муассасалари бўлим мудирлари, катта ҳамширалари иштирокида Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига ўтишга тайёргарлик кўриш ва механизмларини жорий этиш мавзусида семинар йиғилиш бўлиб ўтди.

Семинар йиғилишида Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бош мутахассиси А.Мавланов, туман ҳокими ўринбосари Н.Алланазаров ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассислари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 12-ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари туғрисида”ги ПҚ-4890-сонли қарори асосида Ўзбекистон тиббиёти учун мутлақо янги йўналиш -Давлат тиббий суғуртаси жорий этилмоқда.

Аҳоли кафолатланган пакет доирасида бепул тиббий ёрдам олиш, яъни шифокор қабули, ихтисослашган мутахассислар билан маслаҳатлашиш, скрининг текширувлардан ўтиш, статсионарларда даволаниш ҳуқуқига эга. Бу жараёнда мажбурият битта, у ҳам бўлса, энг аввало оилавий шифокорга мурожаат қилиш ва у билан маслаҳатлашишдир.

Аҳолига кафолатланган пакет доирасида бепул тиббий хизмат кўрсатиш ва дори воситалари билан таъминлаш сурункали касалликларни амбулатор шароитида даволаш зарур бўладиган айрим дори воситаларини дорихона орқали бериш дастури ишлаб чиқилган.

Ушбу дастур Реимбурсатсия деб номланади. Реимбурсатсия - инглизча сўз бўлиб, “харажатларни қоплаш” маъносини англатади.

Бу алоҳида сурункали касалликларни даволаш учун шифокор томонидан буюрилган дори воситаларини электрон тарзда дорихонадан олиш имкониятини беради.

Реимбурсатсия дастури беморга оилавий шифокор ёзган электрон ретсепт асосида дорихоналар орқали дори воситаларини бепул олиш имкониятини яратади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
27 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси