Бугун Қумқўрғон туманида “Исломда гендер тенглиги ва аёллар ҳуқуқлари тамойиллари гендер зўравонлик, репродуктив саломатлик” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) ҳамда Буюк Британия ҳукуматининг молиявий ко'маги остида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Халқаро ислом академияси ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда БМТнинг Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, Халқаро ислом академияси проффессорлари ҳамда Оқила аёллар, маҳалла фаоллари, тарғиботчи фаол аёллар иштирок этишди.
Мазкур семинар-тренинг “Жамият, хотин-қизлар ва дин”, “Гендер тушунчаси, унинг халқаро ва миллий ҳуқуқий асослари”, “Аёл ҳуқуқларини тушунтириш ва исломда тенг ҳуқуқлилик назарияси”, “Ислом таълимотида аёлларнинг оилавий муносабатлардаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари”, “Гендер зўравонлик”, “Репродуктив саломатлик ва оилани режалаштириш масалалари” йўналишларига бағишланди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024