Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-мартдаги "Кекса авлод вакилларини ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора -тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-92-сон қарор ижросини таъминлаш мақсадида Қумқўрғон тумани "Мехробод" маҳалласида "Уч авлод учрашуви" ўтказилди.

Тадбирда фаол нуронийлар ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этди. Тадбир давомида маҳаллада фаол бўлиб юртимиз равнақи учун ўз ҳиссасини қўшиб келган нуронийлар , о'рта авлод вакиллари ҳамда ёшларга ташаккурнома ва эсталик савғалари топширилди.

Шу қаторда ёшларга ўрнак бўлиб келаётган Эргашова Тугал, бу йилги ўқишни ало баҳоларга тамомлаб Республика олинпиадасида қатнашиб фахрли 2-ўринни қўлга киритиб, Давлат гранти асосида Олий таълимга қабул қилингани ҳамда пул маблағи ютганлигини тадбирда иштирок этган ёшлар билан ўртоқлашди. Тадбир сўнгида Нуронийлар юртимиз тинчлиги ва янада обод бўлишини тилаб дуога қо'л очишди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
18 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси