Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ҚУМҚЎРҒОНДА КАТТА КУРАШ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун “Сурхон спорт ҳайрия жамғармаси” ташаббуси билан вилоятимиз бўйича “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”да турувчи боқувчисини йўқотган 70 нафар оила фарзандларига суннат тўйи ўтказиб  берилди.

Шу муносабат билан Қумқўрғон тумани Алпомиш спорт ўйингоҳида “Сурхон спорт ҳайрия жамғармаси” ҳамда туман ҳокимлиги ташаббуси билан спортнинг миллий кураш тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Мусобақага туман ҳокими, сектор раҳбарлари, таниқли спорт устозлари ва машҳур спортчилар ташриф буюрди. Туман ҳокими Анвар Нормаматов сўзга чиқиб юртбошимизнинг ўзбек спортига қаратаётган эътиборлари, ўзбек спортчиларининг жаҳон ареналарида эришаётган ютуқларини таъкидлади ва мусобақада иштирок этаётган спортчиларга омад тилади. Шунингдек таниқли спорт устаси Абдулла Тангриев кураш мусобақсига ташриф буюрган барчани байрам билан табриклаб, мусобақани очиб берди.

Ушбу кураш баҳслари шиддатли ва муросасиз бўлиб ўтди. Мусобақада қўшни вилоятлардан ҳам ташриф буюрган машҳур курашчилар иштирок этиб, зот учун муносиб кураш олиб боришди. Мусобақада ғолиб бўлган спортчиларга қимматбаҳо эсталик совғалари топширилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
45 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси