Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
УЛУҒБЕК МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун Қумқўрғон тумани “Улуғбек” маҳалласида жойлашган Агро техналогиялар техникумида туман ҳокими Анвар Нормаматов, туман халқ қабулхонаси мудири Рустам Тўхтаев ҳамда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла аҳолиси иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан асосан ишга жойлашиш, уй-жой таъмири, моддий ёрдам, субсидия ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.

Туман раҳбари томонидан мурожаатларининг ижобий ҳал этилиши бўйича тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
12 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси