Бугунги кунда мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини замон талаблари асосида модернизатсия қилиш, мактабгача ёшдаги болаларнинг билими ва кўникмаларини шакллантириш, ўқув методик қўлланмаларни замон талаблари асосида такомиллаштиришга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу боис Қумқўрғон тумани 7-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида таълим - тарбия мазмунини сифат босқичига кўтариш бо'йича "Сифатли таълим-Янги Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори " мавзусида ўқув семенари бўлиб ўтди.
Унда мактбгача ва мактаб таъилм бўлими бошлиғи ҳамда тумандаги барча Давлат мактабгача таълим ташкилоти директорлари иштирок этди.
Семинардан кўзланган асосий мақасад мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия мазмунини сифат босқичига олиб чиқиш ва янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024