Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Ҳоким ва ёшлар учрашуви: ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайди

Бугун Қумқўрғон туман ҳокими Анвар Нормаматов “Нурли диёр” маҳалласида жойлашган 9-сонли умумтаълим мактабида маҳалла ёшлари билан учрашди.

Учрашувда 30 дан ортиқ ёшлар иштирок этиб, улар томонидан 30 дан ортиқ муаммо ва таклифлар билдирилди. Билдирилган муаммо ва таклифларнинг 70 фоизини ишга жойлашиш масаласи ташкил этган бўлса, қолган 30 фоизи моддий ёрдам ва бошқа масалаларни ўзида қамраб олди.

Ёшлар билан бўлиб ўтган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида бир қатор ёшларнинг муаммолари шу жойнинг ўзида ечим топди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар туман ҳокими томонидан назоратга олиниб, ижроси бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
11 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси