Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Қумқўрғон туманига ташрифи давомида тумандаги “Янги шаҳар” ва “Боғаро” маҳаллаларининг инфратузилмасини яхшилаш бо'йича топшириқ берган эди.
Топшириқ ижросини таъминлаш бўйича “Янги шаҳар” маҳалласининг “Юксалиш”, “Жалолиддин Румий”, “Китоб”, “Ишчилар”, “Боғористон”, “Афсона”, “Ибнсино тор кўчаси”, “Эркин Воҳидов” кўчаларида 3 км 400 метр масофаси ҳамда “Боғаро” маҳалласининг “Боғаро 2”, “Поклик”, “Баҳористон” кўчаларининг 2 км 700 метрдан ортиқ масофасида асфалтга тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024