Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича топшириқ берилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов топшириғига асосан Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов раҳбарлигида 1-сектор ҳудудидаги 20 та маҳаллаларда тизимли ишларни амалга ошириш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича маҳалла фуқаролар йиғини бешлиги иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда маҳалла раислари, профилактика инспекторлари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари иштирок этди. Уларга туман ҳокими томонидан маҳалладаги мавжуд муаммоларни ўрганиш, аҳоли яшаш шароитини яхшилаш, фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва  мурожаатларни ўз вақтида бажариш бўйича топшириқ берилди.

Шунингдек, маҳалла ҳудудида ободонлаштириш ва тозалик ишларини олиб бориш ва инфратузилмасини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси