Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 5-июл кунидаги 418-Ф-сонли фармойишига асосан жорий йилнинг 10-июл кунидан 10-август кунигача мамлакатимизда “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича долзарб 30 кунлик" тадбирлари амалга оширилиши белгиланган.
Тадбир доирасида барча туман ва шаҳарларда ФВБ лари томонидан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин билан боғлиқ турли бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан ташкилот ва идораларда, ижтимоий объектларда, савдо мажмуалари ва бозорларда, аҳоли орасида тарғибот тадбирлари олиб борилиши кўзда тутилган.
Тадбир давомида “Беш қаҳрамон” маҳалласида жойлашган Савдо маркази ҳамда Деҳқон бозори ҳудудида Фавқулодда вазиятлар бўлими, тумангаз, тиббиёт бирлашмаси ҳамда тегишли ҳамкор ташкилотлар томонидан амалий ўқув машғулотлари ўтказилиб, масъулларга кўрсатма ва тавсиялар бериб ўтилди.
Шунингдек Савдо марказлари ҳамда тадбиркорлик субъектларида “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича долзарб 30 кунлик" тадбирлари ҳақидаги кўргазмалар ўрнатилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024