Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ

Бугун Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов тумандаги мактабларнинг янги 2023-2024 ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш юзасида 1-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрди.

Ўрганиш давомида мазкур мактабнинг синф хоналари, спорт заллари, иситиш тизими ва ҳожатхоналарини таъмирланиши ҳамда ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилди. Мактаб директори ва тегишли масъулларга қатъий огоҳлантиришлар берилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида топшириқлар берилди.

Шундан сўнг тумандаги 1-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, у ерда куз-қиш мавсумига тайёргарлик, таълим-тарбия тизимида олиб борилаётган ишлар ҳолати ўрганилди. Ўрганишлар давомида ташкилот раҳбарлари ва мутасаддилар томонидан бажарилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси