Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Биринчи ярим йиллик якуни бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Қумқўрғон тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 2023-йил 2-ярмига мўлжалланган иш режасининг 1-бандига асосан туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан 2023-йилнинг о'тган 6 ойи давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда унга қарши курашишни ташкил этиш борасида амалга оширилган ишлар ҳолати ҳамда йўл қўйилган хато-камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.

Муҳокама йиғилишида вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Б.Рахмонов иштирок этиб, мавжуд камчиликлар бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди. Йиғилиш якунида келгуси фаолият давомида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
22 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси