Қумқўрғон тумани 1-сонли умумтаълим мактабида туман ҳокими Анвар Нормаматов ҳамда мактаб директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда умумтаълим мактабларини янги ўқув йилига тайёрлаш, таълим сифатини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.
Мазкур йиғилишда туман ҳокими сўзга чиқиб мамлакатимизда таълим тизимини такомиллаштириш ва таълим сифатини ошириш ё'лида бир қанча ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек ўтган ўқув йилида таълим кўрсаткичи паст бўлган мактаб директорларига огоҳлантириш берилди. Янги ўқув йилида малакали педагокларни жалб қилган ҳолда таълим сифатини яхшилаш бўйича топшириқ берилди.
Йиғилиш сўнгида кўп йиллар таълим соҳасида ишлаб келган устозлар сўзга чиқиб, таълим сифатини яхшилаш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024