Оила деган қўрғон дарс кетса, унинг оқибати бир неча кишининг ҳаётида бир қанча муаммоларни юзага келишига сабаб бўлади. Айниқса норасида гўдаклар тўлиқсиз оилада, қалби ўксик бўлиб улғаяди.
Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлар аро суди залида навбатдаги оилавий ажрим масаласи судья С.Х.Михлиев томонидан кўриб чиқилди.
Даъвогар А. Э. никоҳдан ажратишни сўраб, суд мажлисида тушунтириш берган бўлса-да, никоҳдан ажратишга асос бўлувчи ҳужжат ва далиллар келтира олмади.
Суд иш ҳолатини муҳокама қилиб, тарафлар ўртасида вужудга келган келишмовчиликлар вақтинча бўлиб, уларни никоҳдан ажратиш учун асос бўла олмайди, деб ҳисоблаб, даъво аризаси рад этилди.
Суд залида судъя С.Михлиев ҳар икки томонга оила муқаддаслиги бўйича керакли тушунтиришлар бериб, суд залида оилани яраштиришга эришилди. Яна бир бегуноҳ фарзанднинг етим бўлиши олди олинди ва оила сақлаб қолинди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024