Бугун Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов ҳамда маҳаллаларда фаолият юритаётган бешлик иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиг'илишда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчилари ҳамда профилактика инспекторларига хонадонбай юриш тамойили асосида аҳоли мурожаатларини ўрганиш, маҳаллий солиқ тушумларини ундириш, қуёш панелларини ўрнатиш масалалари бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, маҳалла ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш тўғрисида мутассаддиларга топшириқлар берилиб, долзарб вазифалар белгилаб олинди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024