Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-мартдаги “Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-92-сонли қарорининг 5-банди ижросини таъминлаш бўйича Қумқўрғон тумани маҳалла маркази биносида "Бир нуроний ўн нафар ёшга масъул" кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирга 61 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 55 нафар маҳалла нуронийлари қатнашиб, шундан туман босқичига 8 нафар нуронийлар иштирок этди.
Тадбир аввалида тумани ҳокимининг ўринбосари Н.Алланазаров ҳамда “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Б.Абдумўминов сўзга чиқиб, ҳар бир маҳаллада ёшларимиз тарбиясида кекса авлод вакилларининг тажрибасидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади ва кўрик-танлов қатнашчиларига омад тилади.
Кўрик-танловнинг сектор босқичларида ғолиб бўлган нуронийлар ўз ҳудудида “Бир нуроний - ўн нафар ёшга масъул” лойиҳаси асосида амалга оширган ишларини намойиш этишди.
Танловда иштирокчилар қизғин баҳс-мунозарага киришди. Иштирокчиларнинг ҳар бир чиқишлари ҳайъат аъзолари томонидан баҳолаб борилди. Танлов якунида “Хуррият” маҳалласида яшовчи Ўринова Ражабой Саттаровна ғолиб деб топилиб, пул маблағи билан тақдирланди ва вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024