Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов ҳамда туман ташкилотлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда маҳаллий солиқ тушумларини ундириш, қуёш панелларини ўрнатиш, ижтимоий соҳа обектларининг ривожи бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Туман ҳокими маҳаллаларда солиқ тушумлари барқарорлигини таъминлаш, аҳоли ўртасида тарғибот тадбирлари ўтказиш ва тадбиркорларга кўмак бериш зарурлиги ҳақида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, масъулларга ҳар бир соҳа бўйича тизимли ишларни йўлга қўйиш ҳамда бюджет тушумларини ошириш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024