Бугун Қумқўрғон туманида Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси раҳбарлигида сайёр суд бўлиб ўтди.
Унда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Одил Жиянов, туман прокурорининг ўринбосари Аббос Хуррамов, туман бош имом хатиби Хафизулло Зайниев кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда Пробасия гуруҳи назорати остида бўлган шахслар иштирок этди.
Суд давомида туман ИИБ бошлиғининг 3 нафар назорат остидаги шахслар бўйича тақдимномаси кўриб чиқилди.
Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман суди томонидан 3 нафар назорат остидаги шахслар суд қарори бўйича ўрнатилган чекловларга риоя қилмаганлиги сабабли озодликдан махрум қилиш жазосига алмаштирилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024