Қумқўрғон тумани Маданият марказида Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи препаратларнинг суистеъмоли ҳамда ноқонуний айланиши билан боғлиқ холатларнинг олдини олиш, шунингдек, ОИТС га қарши кураш бўйича давра суҳбати, маърифий учрашув бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокимининг ўринбосари Нормўмин Алланазаров, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Одил Жиянов, туман прокурорининг ўринбосари Аббос Хуррамов ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Қумқўрг'он туман бўлими ва тумандаги уюшмаган ёшлар иштирок этди.
Мазкур учрашувда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар инсон соғлиғи ва хавфсизлигига жиддий таҳдид солиши, жамиятнинг иқтисодий ва маънавий негизига салбий таъсир кўрсатиши, кўпинча у уюшган жиноятчилик билан узвий боғлиқ бўлиши унинг ижтимоий хавфлилигини янада ошириши, айниқса, мазкур гиёҳвандлик воситаларидан жабр кўрувчиларнинг аксариятини ёшлар ташкил этаётганлиги таъкидланди.
Тадбир кенг кўламли, мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтди. Йиғилганлар мавзу юзасидан бой таассуротга эга бўлдилар.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024