Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларининг амалиётда қўлланиши ва уларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни.

Мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар фуқароларга берилаётган имкониятлар, юртимизда тадбиркорликка, хусусан фуқароларни шахсан ўзлари тадбиркорлик билан шуғулланмасдан масъулияти ченкланган жамиятларида таъсисчи сифатида иштирок этишда яратилган кенг имкониятлар фуқароларнинг фаравон ҳаёт кечиришлари учун  замин яратди.

Хусусан, жиноят, фуқаролик ва иқтисодий судлар томонидан ҳукм ҳамда қарорларни қабул қилишда янги конституция қоидалари тўғридан-тўғри қўлланилмоқда. Бу борада 2023 йил 23 июнда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги қарори ҳам қабул қилинди.

Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 29-моддасида “Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади. Давлат жабрланганларга ҳимояланишни ва одил судловдан фойдаланишни таъминлайди, уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратади” дея таъкидланган. 

Шунингдек, Конституциямизнинг 47-моддасидаҲар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга.

Ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.

Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади.

Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланади.” Дея белгилаб қўйилган.

Янги Конституциямизнинг 20-моддасида “Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқдир. Инсоннинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас. 

Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди. Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак. Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади” дея қайд этилган.

Умуман олганда, янги таҳрирдаги Конституция адолатли суд қарорларини қабул қилиш учун асос бўлмоқда. Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, суд остонасига қадам қўйган ҳар бир инсон, Ўзбекистонда адолат ҳукм сураётганига тўла ишонч ҳосил қилиши керак.

Хулоса қилиб айтганда, айни вақтда амалга оширилаётган шиддатли ислоҳотларнинг асл моҳияти давлатимизнинг тинчлигига ва иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда шу орқали халқ фаровонлигига эришишдир.

 

Қумқўрғон туманлараро

иқтисодий суди раиси                                                             А.Холмуминов

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
29 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси